Ланс яқинидаги майдонда юз берган фожиада мураббий ҳалок бўлди

  • 24 май, 2024, 22:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг Ланс шаҳридан 10 километр узоқликда жойлашган “Габриэль-Пери” стадионида кутилмаганда фожиа юз берди.

Tecno

La Voix du Nord нашрининг маълум қилишича, футбол машғулоти вақтида чақмоқ уриши оқибатида 33 ёшли мураббий вафот этган.

Яна 25 ва 44 ёшли икки киши оғир аҳволда шифохонада ётибди. Шифокорлар уларнинг ҳаёти учун курашмоқда.

Умуман олганда, чақмоч чақнаган вақтда майдонда 33 киши бўлган. Улардан яна тўрт нафари енгил даражада куйиш жароҳатини олган. Жабрланувчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!