Лапорта: "Агар футболчи Саудияни афзал кўрса, бу спорт билан боғлиқ эмас"

"Барселона" президенти Жоан Лапорта футболчиларнинг пул туфайли Саудия Арабистонига боришларига шама қилди.

“Яхшиямки, кўпчилик ўйинчиларга “Барселона” ёқади. Уларга клубимиз бизни бошқариш услуби, авваллари жамоада қандай ўйинчилар бўлганлиги ва ҳозир қандай бўлганлиги учун ёқади.

Агар ўйинчи Саудия Арабистонини афзал кўрса, бу асосан спорт билан боғлиқ эмас. Биласизми, биринчи ўринда бошқа нарсалар бор, лекин бу футбол, ​​спорт сабаблари бўлиши керак”, - деди каталонияликлар президенти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!