Лапорта: "Барса"ни жуда яхши кўрадиган Месси ҳақида ҳам гаплашдик"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси билан учрашув ҳақида гапирди.
Аргентиналик ҳужумчи 2003 йилдан 2021 йилгача Каталония клубини ҳимоя қилган ва бугунги кунда "Барселона" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Футболчи 778 учрашувда 672 та гол урган.
"Мен уни Аргентинанинг ЖЧ-2022даги ғалабаси билан табрикладим. "Барса"ни жуда яхши кўрадиган Месси ҳақида ҳам гаплашдик. Леога бўлган ҳурматим учун бошқа клуб футболчиси ҳақида гапирмоқчи эмасман", - дея Лапортанинг сўзларидан келтиради "Mundo Deportivo" нашри.
35 ёшли Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзига қадар тузилган. Жорий мавсумда ҳужумчи парижликлар либосида 29та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 16та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар