Лапорта энди ПСЖдаги Хавини ортга қайтармоқчи

ПСЖ ярим ҳимоячиси Хави Симонс "Барселона"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда "Cadena SER" нашри хабар бермоқда. 

Нидерландиялик иқтидор эгасини қайтариш ғояси аввал ҳам кўриб чиқилган, бироқ "кўк-анорранглилар" раҳбарияти бу масалани сўнгги кунларда яна кўтарди. 

18 ёшли футболчининг агенти Мино Райола "Барса" президенти Жоан Лапорта билан эҳтимолий трансферни муҳокама қилган. Лапорта 2022 йилда Париж клуби билан шартномаси тугайдиган Симонсни текинга қўлга киритмоқчи. 

Хави Симонс "Барселона" тарбияланувчиси бўлиб, 2019 йилда ПСЖга ўтган. У мазкур клуб сафида асосий таркибда атиги 2 та ўйин ўтказди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!