Лапорта Куманга кимларни майдонга туширишни уқтирди
“Барселона” президенти Жоан Лапорта бош мураббий Рональд Кумандан ҳимоячи Самюэль Умтити ва ярим ҳимоячи Рики Пучни кўпроқ майдон туширишни талаб қилди.
Нидерландиялик мураббий 22 ёшли Пуч агар машғулотларда асосий таркибда тўп тепишга тайёрлигини исботлай олса, унинг хизматларидан фойдаланишини таъкидлади.
Куман франциялик ҳимоячи Умтитининг машғулотларда қаттиқ меҳнат қилаётгани ва ўз формасини тиклаш учун курашаётганини тан олди. Бироқ, мураббий бу футболчи ҳам асосий таркибда муқим ўйнаш учун жисмоний имкониятларини етарли даражада яхшилай олиши кераклигини айтмоқда.
Ёзда ҳар икки футболчи ҳам жамоадан кетиши кераклиги айтилганди. Бироқ, Жоан Лапорта уларга имконият бериш керак, деб ҳисобламоқда.
Фикрлар