Лапорта Месси ҳақида: Унинг отаси Лео бундай босимни истамаслигини айтди

Жоан Лапорта Лионель Месси "Барселона"га ўтмаганидан афсусда.

“Месси “Барса”га қайтишни хоҳларди. У Парижда жуда қийин даврни бошдан кечирди.

Унинг отаси менга Лео бундай босимни истамаслигини айтди. Биз уни ҳурмат қиламиз ва Майамида муваффақият қозонишини тилаймиз. "Барса" ҳар доим унинг уйи бўлиб қолади.

Мен улар билан ҳурмат кўрсатилиши зарур бўлган тадбирни муҳокама қилдим. "Камп Ноу"нинг очилиши ажойиб сана бўлади.

Президент қабул қилиши керак бўлган қарорлар бор. "Барселона" энг муҳими. Мен клубни биринчи ўринга қўйдим, лекин ҳаммаси шундай бўлиб кетганидан афсусдаман”, - деди "кўк-анорранглилар" раҳбари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!