Лапорта Мессини “Барселона”да кутяпти

“Барселона” президенти Жоан Лапорта ПСЖга ўтиб кетган Лионель Мессини яна Каталонияга қайтаришга тайёр.

Яқинда журналистлар клуб раҳбаридан “Аргентиналик юлдузни қайтаришга тайёрмисиз?” деб сўради.

Бу саволга Жоан Лапорта “Шубҳасиз!” деб жавоб берди.

Месси 2005-2021 йиллар давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган ва клуб тарихидаги энг зўр тўпурар ҳисобланади. У каталонияликлар сафида эжами 777 та учрашув ўтказиб, 672 та гол ва 302 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!