Лапорта: У билан ишлаш мен учун шараф

Жоан Лапорта Хави билан ишлашни давом эттириши ҳақида гапирди. 

Аввалроқ, испаниялик мавсум якунида клубни тарк этиш ниятида эканлиги ҳақида баёнот берганди. Шунга қарамай, у клубни бошқаришда давом этади. 

"Кенгаш аъзолари ҳар доим Хави билан ишлашни давом эттиришимиз керак, деган фикрда. У бошқарув кенгаши ва клуб мухлисларининг мутлақ ишончига эга. 

Бугунги янгиликлар бизни қувонтирди. Сабаби, лойиҳанинг барқарорлигини сақлаб қолдик. Бизнингча, бундан ҳамма фойда кўради. Ўтган мавсум Ла Лига ва Испания Суперкубогида зафар қучдик. Ушбу совринлар жамоанинг энг қийин даврида содир бўлди. Хави каби инсоний фазилатлар ва билимга эга инсон билан ишлаш мен учун катта шараф",
- деди "кўк-анорранглилар" президенти. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!