Лапорта: Уни “Барса”дан эртароқ ҳайдашим керак эди!

“Барселона” президенти Жоан Лапорта собиқ бош мураббий Рональд Куманнинг унга етарли вақт беришмагани ҳақидаги фикрига жавоб қайтарди.

- Ўтган мавсум охирида Куман фаолияти ҳақида жуда кўп мулоҳазаларим бор эди ва буни унинг ўзига айтдим. У ишини давом эттиришни истади. Мен уни ҳурмат қилардим, лекин нотўғри йўлдан кетаётганимизни сезиб қолдим ва қарор қабул қилишимга тўғри келди.

Мен буни ҳурмат билан амалга оширдим. Ҳозир ортга назар ташлаб, уни эртароқ ҳайдашим кераклигини англаб турибман. Куман буни оғир олган бўлса, вақт ўтиши билан унутилиб кетади, - деди Лапорта.

Рональд Куман жамоани 2020 йилнинг августида қабул қилиб олиб, бир йилдан кўпроқ ишлади ва унинг қўл остида каталонияликлар фақатгина Испания кубогида ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!