Лапорта Хавининг қайтиши борасида фикр билдирди
"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоанинг янги бош мураббийи Хави Эрнандес борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Хавининг "Барселона"га қайтиши - ўзига ҳос ҳолат. Мухлисларнинг унга нисбатан меҳри ва ишончини ҳис қилмоқдаман. Энди улар аввалгидан кўпроқ ҳаяжонланишади.
- Хави жамоанинг амбицияларини яхши билади. У футболчи сифатида ҳамма нарсага эришди. Бугун "Барселона" тарихида ажойиб кун.
- Мен Хавининг муваффақиятига ишонаман. У қурилиш даврида жамоани қабул қилиб олгани яхши бўлди. Худди шундай ҳолат, Пеп ва Райкард билан ҳам содир бўлганди.
- Биз ҳамма учун қудай бўлган шартномага эришдик. Хави ва "Ал-Садд" музокаралар жараёнида ёнимизда бўлди.
Фикрлар