Лапорта: "Ямал учун 200 миллион евролик таклиф олганимиз рост"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоанинг 18 ёшли истеъдоди Ламин Ямалга бўлаётган қизиқишлар ҳақида гапирди.
"Биз Ямал учун 200 миллион евролик таклифлар олмоқдамиз. Шу билан бирга, уларга рад жавобимини ҳам бердик. Нафақат Ламин балки, Бальде, Фермин, Де Йонг, Араухо, Гави ва Педрилар учун ҳам клублар алоқага чиқмоқда. Аммо биз футболчиларимизни сотиш ниятимиз йўқ", - деди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ямални ПСЖ ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилаётгани борасида миш-мишлар чиққанди.
Фикрлар