Лапортанинг махфий суҳбати! Роналду чиндан ҳам "Барселона"га ўтиши мумкин
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Роналдунинг трансфери борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бир неча кун аввал "кўк-анорранглилар" президенти ҳамда Криштианунинг агенти Хорхе Мендеш ўртасида учрашув бўлиб ўтгани борасида хабар бергандик.
"Мен у билан бир қатор футболчиларнинг трансферини муҳокама қилдим, аммо қайси ўйинчилар ҳақида гаплашганим ҳозирча сир", - деди испаниялик функционер.
Маълумот учун, айни вақтда 37 ёшли ҳужумчи МЮдан кетишни режалаштироқда. Роналду билан шартнома имзолаш имкониятларини Европанинг бир қатор гранд клублари кўриб чиқмоқда.
Фикрлар