"Лацио" етакчиси номаълум муддатга сафдан чиқди

Римнинг "Лацио" клуби Сергей Милинкович-Савич кеча “Милан”га қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олди.

24 ёшли сербиялик футболчи оёғини қайриб олди ва учрашувнинг 15-дақиқасидаёқ майдонни тарк этди. Унинг жароҳати қай даражада эканлиги ва қачон сафга қайтиши тез орада ўтказиладиган тиббик текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Маълумот учун, Милинкович-Савич жорий мавсум “Лацио” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!