Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган “Лацио” ҳамда “Женоа” клублари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган учрашув кутилмаганда римликларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Кетма-кет 3та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаётган “Лацио” ҳисобидаги очколар 46талигича қолди (3-ўрин). Шу кун Римдан 3 очко билан қайтган “Женоа” эса ҳисобидаги очколари сонини 24тага етказиб, 13-ўринга кўтарилиб олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: