"Лацио" майдонга чиқмайди
“Лацио” клуби душанба кунидан машғулотларни бошлаш фикридан қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, римликларнинг машғулотлари номаълум муддатга қолдирилган. Италиядаги коронавирус билан боғлиқ оғир эпидемиологик вазият пайтида “Лацио”нинг машғулотларни бошлаши Италия футболчилар ассоциацияси президенти Дамиано Томмази томонидан кескин танқидга учраган.
Италия ҳукумати клубларга 3 апрелга қадар машғулотларни бошламасликни тавсия қилган. Айни дамда Италияда COVID-19 вирусидан вафот этганлар сони 4800 нафардан ошди.
Фикрлар