"Лацио" ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савични ёзда ушлаб қолиш қийин бўлишини ҳисобга олиб, уни катта сумма эвазига қўйиб юборишни режалаштирмоқда.

Tuttosport нашри хабарига кўра, Рим клуби ўз футболчиси трансфери ортидан 100 миллион евро ишлаб олмоқчи. Сербиялик ярим ҳимоячининг "бургутлар" билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар амал қилади.

Аввалроқ, "Лацио" ПСЖнинг 60 миллион евроли таклифига рад жавобини берганлиги хабар қилинган эди.

Жорий мавсумда Милинкович-Савич А Серия баҳсларида 28 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва бешта голли узатма муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)