УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-турида “Лацио” ўз майдонида Россиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Зенит”ни қабул қилди.

Италия пойтахтидаги беллашув голларга бой бўлди. Якунда 3:1 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонди. Римликларнинг голларига Чиро Иммобиле (3', 55') ва Марко Пароло (22'), питерликларнинг ягона голига Артём Дзюба (25') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)