"Лацио" Словакия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олди

Римнинг "Лацио" клуби Словакия терма жамоаси ҳимоячиси Денис Вавро билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра римликлар 23 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолашган. Унинг трансфери эса 10 млн еврога тушгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Вавро ўтган мавсум “Копенгаген” сафида Дания чемпионатида 35та ўйинда майдонга тушди ва 1та голга ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!