Лаутаро “Барселона”га борма!

“Барселона”, “Интер” ва Испания терма жамоаларида тўп сурган Луис Суарес “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга жамоасини ўзгартирмай туришини маслаҳат берди.

- Қолиш керакми ёки кетиш зарурми буни ҳал қилиш қийин. Унинг ўрнида бўлганида Месси қўнғироқ қилса ҳам шошилмасдим. Лаутаро ҳали ёш, катта чақирувлар олдинда. Ҳақиқатнинг юзига тик боқайлик. Лаутарога Испания чемпонатида Италиядагидек юлдуз даражасида қарашмайди. У “Интер”да қолиши керак, - деди Луис Суарес.  

Жорий мавсумда 22 ёшли Мартинес “Интер” таркибида 31 та ўйинда 16 та гол урди.  Унинг миланликлар билан шартнома якунланишига яна уч йил бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!