Лаутаро "Интер"нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин!
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес тез орада клуб билан янги меҳнат шартномасини имзолаши мумкин.
"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, "нерадзуррилар" Мартинес учун ҳозирги маошини сезиларли даражада оширадиган шартнома тайёрламоқда. Қайд этилишича, янги келишувга кўра, аргентиналик футболчи йилига 7 миллион евро ишлаб олади. Манбанинг қайд этишича, ҳозирда “Интер” футболчиларининг ҳеч бирида бундай катта маош йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли ҳужумчининг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, Мартинеснинг нархи 100 миллион евро.
Фикрлар