Лаутаро трансфери борасида "Реал" музокара ўтказдими? Агент жавоб берди

"Интер" форварди Лаутаро Мартинеснинг трансфери бўйича "Реал" клуби иш олиб бораётгани ҳақидаги хабарга футболчининг агенти Бенто Яке изоҳ берди.

"Мен "Интер" раҳбариятига қўнғироқ қилдим ва биз хушмуомалалик билан гаплашдик. Биз Лаутарони "Реал"га ёки "Барса"га ўтиши ҳақида гаплашмадик.

Лаутаро "Интер"да қолади. Мадридликлар билан музокара олиб борилмаяпти," - деди Яке.

Аввалроқ, "Реал" миланликлар раҳбарияти билан Лаутаронинг трансфери борасида келишувга эришгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди. Бундан ташқари, футболчининг ўзи "Барселона"га ўтишни хоҳлаётгани ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!