Лавесси Хитойда иккинчи ўринни эгаллади
Ads

«Хэбэй Чайна Форчун» клуби хужумчиси Эсекьель Лавесси Хитой чемпионатида 27 учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 20 марта ишғол этган ва 15 бор ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

32 ёшли аргентиналик турнир рейтингида иккинчи ўринни эгаллади ва шахсий рекордини янгилаган.

Маълумот учун, Лавесси ПСЖ ва “Наполи” жамоаларида тўп сурганида 9 марта рақиб дарвозасини ишғол этган.

Шуни айтишимиз керакки, Хитой чемпионатининг охирги 10 учрашувида фақатгина 1 ҳаммуаллифлик қилган.