Лазизбек Муллажонов ҳам Хабаровскда шоҳсупага кўтарилди
Жаҳоннинг уч қитъасида жойлашган 20 давлатдан ташриф буюрган 150 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари беш кун давомида Хабаровскда совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Бугун эса мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди.
91+ кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Лазиз Муллажонов ҳал қилувчи баҳсда мисрлик Мустафо Ризқ Юзрига қарши рингга кўтарилди ва очколар ҳисоби бўйича рақибга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Аброржон Қодиров ва Билолбек Мирзараҳимовлар мазкур турнирда олтин медални қўлга киритган эдилар. Шунингдек, 91+ кг вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Улуғбек Мубинов бронза медалига эга чиқди.
Фикрлар