Лазизбек Мулложонов жанги якунланди. Куннинг барча натижалари билан танишинг
Хабарингиз бор, Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий Странжа мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун боксчиламиз ярим финал жангларини ўтказди. Барча натижалар билан танишинг:
+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Нурлан Сапарбай (Қозоғистон) - Куннинг сўнги учрашувида Мулложонов ҳам қўшни Қозоғистон вакили устидан ишончли тарзда устун келди.
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Абзал Серик (Қозоғистон) - Кескин ва муросасиз кечган баҳсда Турсуновнинг қўли баланд келди ва финалга йўл олди.
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Абзал Куттибеков (Қозоғистон) - Саидраҳимов қозоқ боксчисини мағлуб этган ҳолда финал йўлланмасини қўлга киритди.
-57 кг: Абдумалик Халаков - Всеволод Шумков (Россия) - Халаков мазкур учрашувда рақибга нисбатан кичик устунлик қайд этган ҳолда зафар қучди. Халаков ушбу рақиб билан олдин ҳам 2 бора тўқнаш келган ва ҳар иккаласида ҳам ғалабага эришган.
-80 кг: Одилжон Аслонов - Кромвил Комми (Италия) - Тенг курашлар остида ўтган баҳсда Аслонов ғалаба қозонди.
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Тимур Кабдешов (Қозоғистон) - Дўсматов рақибини ишончли тарзда мағлуб этган ҳолда финалга йўл олди.
-52 кг: Турсуной Раҳимова - Тетиана Коб (Украина)- Турсуной Раҳимова рақибасидан жанг давомида устунлик қилганига қарамасдан ҳакамлар якунда Украина вакиласининг қўлини баланд кўтарди.
Фикрлар