
Легионеримиз Беларус чемпионатида ўйнайди
Ўзбекистонлик футболчи, ўтган мавсумни Қирғиз чемпионатида, “ОшМуАлдиер” жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Саидумар Содиқов жори йилни Беларус олий лигасида ўтказадиган бўлди.
Олдин хабар берганимиздек, унга “Славия” клуби жиддий қизиқиб қолганди.
Бироқ кейинчалик музокараларнинг охирги қисмида вазият ўзгарди ва томонлар бир тўхтамга кела олишмади.
Бундан эса Беларуснинг бошқа бир клуби – “Сморгон” фойдаланиб қолди ва Содиқов билан шартнома имзолади. Ушбу хабани легионеримиз ҳам тасдиқлади.
Қирғиз чемпионатида 25 та ўйинда 4 та гол урди ва 7 та ассист бажарган.
Тез орада ушбу ўйиничи билан суҳбатни Sports.uz сайтида ўқишингиз мумкин.
Фикрлар