Легионеримиз "Энергетик БГУ" мухлислари томонидан эътироф этилди

Беларусь чемпионати якунларига кўра, "Энергетик БГУ" жамоасида 14 та ўйин ўтказган легионеримиз Жасур Яхшибоев клуб томонидан эътироф этилди.

Гап шундаки, 23 ёшли футболчи минскликларнинг энг яхши легионери, деб топилди. Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада 46% овоз тўплаган Яхшибоев рақибларини ортда қолдирди. Ўзи ҳаракат қилган учрашувларда Яхшибоев 9 та гол ва 3 ассистни ўз номига ёздириб қўйганди.

"Жасурбек жамоамизга қишда келиб қўшилди ва илк расмий учрашувидаёқ БАТЭ дарвозасига дубль қайд этди. Ўша учрашувдан сўнг, у Беларусь футболининг кўплаб мухлисларини экранга боғлаб қўйди. Ва скаутлар эътиборини ҳам ўзига қаратди", - дея таъриф берди клуб матбуот хизмати.

photo_2020-12-07_14-36-13

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!