Легионеримиз гол қандай урилишини кўрсатиб қўйди!

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари мамлакатимиз миллий терма жамоасига номзод футболчилар – Игорь Сергеев, Шаҳбоз Умаров ва  Бобур Абдухолиқов Қозоғистон клубларида ўйнаётгани боис, қўшни мамлакат футболини ҳам алоҳида қизиқиш билан кузатиб бораётгани сир эмас.

Қозоғистонда мамлакат кубогининг чорак финал босқичи ўтказиляпти. Бу йилги мусобақани жами 30 та жамоа бошлади. Чорак финалга келиб, энг кучли саккиз жамоа қолди ва улар ярим финал йўлланмаси учун иккитадан учрашувда ўзаро баҳс олиб боради.

Ўзбекистон миллий терма жамоасиу ҳужумчиси Игорь Сергеев тўп тепаётган “Тобол” клуби мусобақани нимчорак финалдан бошлади. Кустанайликлар “Аксу”га қарши ўтказилган дастлабки баҳсда 2:0 ҳисобида зафар қучди. Жавоб ўйинида “Аксу” 2:1 ҳисобида муваффақият қозонганига қарамай, тўплар нисбатига кўра, “Тобол” чорак финалга йўл олди.

6445429491d2b

Бу гал “Тобол”га анча жиддий рақиб – Қарағанданинг “Шахтёр” жамоаси рўбарў бўлди. Биринчи учрашувга Кустанай футболчилари мезбонлик қилди.

Беллашувда ҳар икки жамоа мураббийлар штаби асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказиш учун майдонга туширди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи  бўлимдан тажрибали ўйинчилар қўшилди.

Игорь Сергеев ҳам танаффусдан сўнг майдонга тушди. Орадан уч дақиқа ўтмасидан, ҳамюртимиз ёш футболчиларга  моҳир ҳужумчи жарима майдончаси ичида қандай ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди.

Рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини доғда қолдирган легионеримиз ҳисобни очди. Сергеев қолган дақиқаларда ҳам анча фаол ўйнади. “Тобол” вакили Ислом Чесноков ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганида “Шахтёр” дарвозасига иккинчи тўпни жойлади.

Шу тариқа, “Тобол” чорак финалнинг дастлабки учрашувида 2:0 ҳисобида зафар қучиб, жавоб ўйини олдидан икки тўп фарқи билан устунликка эга бўлди.

“Шахтёр” футболчилари мезбонлик қиладиган жавоб беллашуви 7 июнь куни бўлиши белгиланган.

Игорь Сергеев 2021 йилнинг ёзидан бери “Тоболь” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 30 ёшли ҳужумчимиз бу жамоа таркибида Қозоғистон чемпионати ғолиби ва совриндори бўлди. Шунингдек, Сергеев Кустанай клубига кўчиб ўтганга қадар, “Актобе” жамоасида ярим мавсум ўйнаган.

2023 йилги мавсумда Игорь Сергеев Қозоғистон Премьер-лигасида 9 та учрашувда рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилиб, битта ассист қайд этди.

Қозоғистон кубоги доирасида ўзбекистонлик форварди учта учрашувда биттадан гол ва ассист муаллифи бўлган.

500_63162b691dc15

Бобур Абдухолиқов ва Шаҳбоз Умаров ўйнаётган “Ордабаси” жамоаси ҳам Премьер-лигада юқори ўринлар ва мамлакат кубоги учун курашни давом эттирмоқда.

Шомуродов порлаган жамоа А Серия масаласини ҳал қилди!

Шомуродов ва Нзола "Милан"га қарши жасорат кўрсатиши керак!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!