Легионеримиз жамоаси билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритди!

  • 15 May 18:30
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Эрон чемпионати 27-туридан ўрин олган "Фулад" - "Истиқлол" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Пойтахтликларнинг голларига Амирҳусайн Ҳусайнзода ҳамда Солиҳ Ҳардони муаллифлик қилган бўлса, мезбонлар таркибида Алиризо Коушки бир маротаба жавоб қайтарди. Легионеримиз Азиз Амонов бу ўйинда майдонга туширилмади.

Шу тариқа, "Истиқлол" чемпионат якунига 3 тур қолган бир пайтда иккинчи ўриндаги "Персеполис"ни 9 очкога ортда қолдириб, муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди.

Comments

You must be logged in to commet!