Легионеримиз клубининг энг яхши футболчиси деб топилди (фото)

Бироз аввал Остон Ўрунов "Уфа"нинг февраль-март ойларидаги энг яхши футболчиси деб топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Энди яна бир ҳамюртимиз Игорь Сергеев ҳам сўровнома ғолибига айланди. "Актобе" жамоасининг март ойидаги энг яхши футболчиси дея эътироф этилган легионеримиз умумий 201 та овоз тўплади. Ушбу ном учун вакилимиздан ташқари Тонго Думбия ҳамда Алишер Ажимов ҳам жиддий кураш олиб борди. Якунда франциялик Думбия 2-ўрин, Ажимов 3-поғонани банд этди.

Маълумот учун, Игорь "Актобе" сафида 2-ўйин ўтказган ҳолда, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Жамоа Қозоғистон Премьер-лигасида сўнгги ўринда бормоқда.

photo_2021-03-31_17-22-45

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!