Легионеримиз премьер-лигадаги юбилейини нишонлади

Қозоғистон премьер-лигасида “Тобол” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчимиз Игорь Сергеев бу мамлакат чемпионатида ўзи иштирок этган учрашувлари сонини 50-тага етказиб олди. Бу ҳақда KazFootball.kz сайти хабар тарқатди.

“Пахтакор” клуби тарбияланувчиси Игорь Сергеев қўшни давлат чемпионатига 2021 йилнинг бошида кўчиб ўтганди. Ҳужумчимиз премьер-лигадаги дебютини 14 март куни “Актобе” жамоаси сафида “Каспий”га қарши ўйинда нишонлаган.

20 март куни ҳозирги жамоаси “Тобол” дарвозасини ишғол қилиб, голлари ҳисобини очган эди. Умумий ҳисобда, “Актобе” таркибида 18 та беллашувда қатнашган легионеримиз ўз ҳисобига 7 та тўп ёздириб қўйган.

Кейинчалик Игорь Сергеев ўз олдига юқори мақсадларни қўйган “Тобол” сафига кўчиб ўтди. Бугунга қадар кустанайликлар сафида жами 32 марта майдонга тушган 29 ёшли футболчимиз ўз ҳисобига 11 та гол расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!