Легионеримизга Европадан яхши вариант чиқди. У тезроқ қарор қабул қилиши керак!

Легионер сифатида илк мавсумини “Торпедо” сафида Россия Премьер-лигасида ўтказган истеъдодли футболчимиз Ҳожимат Эркинов жамоасини юқори дивизионда сақлаб қолишга ёрдам бера олмади.

“Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган 22 ёшли футболчи бир йил муқаддам 150 минг евро эвазига Премьер-лига дебютанти – Моксванинг “Торпедо” жамоаси сафига кўчиб ўтган эди. Бироқ, пойтахтликларнинг юқори дивизион жамоалари билан рақобатга кучи етмади, мусобақа жадвалида сўнгги поғонани эгаллаган “Торпедо” биринчи лигага тушиб кетди.

pahtakor-navbahor-i-minskoe-

Ҳожимат Эркиновнинг “Торпедо” билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача имзоланган. Ҳамюртимиз аслида москваликларга тезроқ юқори дивизионга қайтишига ёрдам бериш ниятида эди.

Ҳужумкор футболчимиз яқинда россиялик журналистларга бу ҳақда шундай деди:

“Торпедо” келаси мавсум Россия Премьер-лигасига қайтишга қодир. Бу иш қўлимиздан келади, деб ўйлайман. Мен биринчи лиганинг даражасини билмайман. Чунки ҳеч қачон у лигада ўйнамаганман. Лекин Премьер-лигадан нимаси биландир фарқ қилса керак, деган фикрим бор. Бир мавсумда яна Премьер-лигага қайтиш учун қўлимиздан келганини қилишга уриниб кўрамиз. Бу ҳам биз учун қизиқ чорлов бўлади.

Энди ҳужумчимиз атрофидаги вазият ўзгарди.  Бу ҳақда нуфузли манба – Россиянинг championat.com сайти маълумот тарқатди.

Эркинов олдида учта вариант бор. “Торпедо” унинг қарорини кутмоқда. Жамоадагилар легионер келаси мавсумни “оқ-қоралар” сафида ўтказишидан манфаатдор, - деб ёзди  championat.com сайти клубдаги манбасига таяниб.

Манбага кўра, Эркиновда Ўзбекистон Суперлигасида чемпионликни талашаётган жамоалар – “Пахтакор” ва “Навбаҳор” ижарага олишга ҳаракат қилмоқда.

Бундан ташқари, футболчимиз олдида фаолиятини Европа томонларда, аниқроғи, Минскнинг “Динамо” жамоасида давом эттириш имконияти бор.

Минск клуби раҳбарияти Ҳожимат Эркинов ижара асосида ўйнаб, “Динамо”нинг Беларусь чемпиони бўлишига ёрдам беришини истаяпти.

Эътиборли томони шундаки, “Динамо-Минск” жорий чемпионатда 11 та учрашувда 28 очко жамғариб, мусбақа жадвалида яккапешқадам бўлиб турибди.

Беларусь чемпионатида бу мавсум  Ўзбекистондан уч нафар футболчи иштирок этмоқда. Хусусан, Шаҳзод Убайдуллаев Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилина бошлаган Абдулқодир Ҳусанов ва ёш ҳужумчи Амирбек Бакаев “Энергетик-БГУ” вакиллари ҳисобланади.

Энди Ҳожимат Эркинов тез орада бир қарорга келиши талаб этилади. Истеъдодли ўйинчимиз ўтган мавсумда Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубоги доирасида жами 24 та учрашувда қатнашиб, битта ассист қайд этди.

Hojimat-Erkinov-torpedo

Transfermarkt портали Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосини 500 минг еврога баҳоламоқда.

Ўзбек ҳужумчисидан эҳтиёт бўлинг!

Шомуродов “қора рўйхат”га тушди

Шомуродов бошқача ўйнайди!

Премьер-лига: Легионерларимиз нархлари эълон қилинди!

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Узимдааа Мендааа
23/06/2023 07:32
Йук беларус чимпионати узбек чимпионатидан кучли эмас ? Узимизга кайтгани маькулрок