Ўзбек ҳужумчисидан эҳтиёт бўлинг!

Қозоғистон УЕФА вакили сифатида ўз жамоаларини “кўҳна қитъа”нинг халқаро миқёсдаги турнирларига юборади.

Жорий мавсум Қозоғистон Премьер-лигасида икки нафар футболчимиз “Ордабаси” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Учинчи вакилимиз – “Тобол” ҳужумчиси Игорь Сергеев янги таклифни қабул қилиб, Таиланд чемпионатига кўчиб ўтди ва фаолиятини Осиё минтақасида давом эттиришни маъқул топди.

“Ордабаси” халқаро миқёсда Конференуиялар лигасида иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, чимкентликлар мусобақанинг иккинчи босқичида Польшанинг “Легия” клуби билан куч синашадиган бўлди.

Айни пайтда ҳар икки мамлакатнинг футболни ёритувчи нуфузли манбалари рақиб жамоа имкониятларини ўрганишга эътибор қаратмоқда.

Хусусан, Польшанинг Igol.pl сайти журналисти Томек Хатта “Легия” вакилларини “Ордабаси” сафидаги энг хавфли футболчи ҳақида огоҳлантирди.

- “Ордабаси” жамоасида жуда сермаҳсул бир ҳужумчи бор. “Легия” унга алоҳида эътибор қаратиши лозим. Яқинда Бобур Абдухолиқовга Польшанинг бир неча клублари қизиқиш билдирганди, - деб ёзди Томек Хатта.

7adf7db136d8e3e8429fe36b06aa7303

Маълумки, Қашқадарё футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Бобур Абдухолиқов ўтган мавсумни Беларусь чемпионатида ўтказганида сермаҳсул ўйини билан Европанинг бир неча клублари эътиборини ўзига тортди.

25 ёшли ҳужумчимиз ўтган мавсум Беларусь олий лигасида 26 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқди. Шу билан бир қаторда ушбу мамлакат чемпионатлари тарихида бир мавсумда энг кўп тўп киритган хорижлик футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Бобур Абдухолиқов Беларусь олий лигасининг 2022 йилги мавсумида чемпионатнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Тўпурар легионеримизга Европанинг турли клубларидан таклифлар бўлди. Улар орасида Польша вакиллари ҳам бор эди. Бироқ, Бобур кутилмаганда “Ордабаси” вариантини танлади ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод яна бир ўйинчи – Шаҳбоз Умаров билан бирга йил бошидан бери чимкентликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt.de портали Конференциялар лигасида ўзаро тўзқнаш келадиган “Ордабаси” ва “Легия” жамоалари футболчиларининг трансфер суммалари ҳақида қизиқарли маълумот тарқатди.

Унда келтирилишича, Қозоғистон клуби таркибининг умумий қиймати 10,3 миллион еврони ташкил қилмоқда. Жамоанинг энг қимматбаҳо футболчилари сифатида Бобур Абдухолиқов ва бразилиялик ҳимоячи Ауро номи кўрсатилган. Бу ўйинчиларнинг ҳар иккиси бир миллион евро туради.

“Легия” футболчиларининг трансфер суммаси 30,5 миллион еврога тенг. Энг қимматбаҳо ўйинчиси дарвозабон Каспер Тобиаш 5,5 миллион еврога баҳоланган. Майдондаги ўйинчилардан энг қиммати – ярим ҳимоячи Бартош Слишнинг нархи 4,5 миллион еврони ташкил қилмоқда.

“Легия” жамоаси ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш. Бу клуб 2021 йили ўз сафига Жасур Яхшибоевни қўшиб олган эди. Бироқ, мураббийлар штаби легионеримизга етарли даражада  имконият бермади.  Шу боис, Жасур Молдованинг “Шериф” жамоасига ижарага юборилди ва Европа Чемпионлар лигасида Мадридда “Реал” дарвозасига гол уриб, ўз номини тарихга муҳрлаб қўйди.

maxresdefault

“Ордабаси” ва “Легия” уй-сафар тизимида ўзаро иккита ўйин ўтказади. Дастлабки беллашувлар 27 июль, жавоб баҳслари 3 августга қўйилган.

Шомуродов “қора рўйхат”га тушди

Шомуродов бошқача ўйнайди!

Премьер-лига: Легионерларимиз нархлари эълон қилинди!

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!