Легионеримизнинг голи жамоасига муҳим очкони келтирди (видео)

Эрон чемпионати 26-тури доирасидаги "Зобахан" - "Персеполис" учрашуви ниҳоясига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Дастлаб, мезбонлар Саид Бағирпасанднинг тезкор голи туфайли ҳисобни очди. Бунга Шерзод Темиров ўз голи билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, "Персеполис"нинг чемпионлик учун курашда бироз имкониятлари пастлади. Энди пешқадам билан орадаги фарқ 4 тани ташкил этмоқда. Қуйида легионеримиз урган голни томоша қилинг.

280247117_3165411267057209_5920467838207171832_n

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!