Легионерлар. Дилшод Шарофетдинов гол урган ўйинда “Т-Тим” мағлуб бўлди
Ads

 

Хабарингиз бор, Малайзия Супер лигасида иштирок этувчи “Т-Тим” клубида ўзбекистонлик икки футболчи тўп тепади. Булар Дилшод Шарофетдинов хамда Фарход Тожиевдир.

Кеча Малайзия чемпионатининг 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда “Т-Тим” сафарда “Селангор” меҳмони бўлди ва 4:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Эътиборлиси, мазкур беллашувда меҳмонларнинг битта тўпига Дилшод Шарофетдинов муаллифлик қилди.  

Маълумот учун, “Т-Тим” Малайзия Супер лигасида 14-турдан сўнг 16 очко билан 12 жамоа иштирок этадиган чемпионатда 8-ўринда бормоқда.