Легионерлар. Фозил Мусаев гол урди, “Жубило Ивата” ғалаба қозонди

 

Япония чемпионати 5-турида ўзбекистонлик футболчи Фозил Мусаев тўп сураётган “Жубило Ивата” жамоаси ўз майдонида “Шимизу” футболчиларини қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйинда Мусаев жамоаси 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи голлардан бирига муаллифлик қилди. Фозил, шунингдек, учрашувда сариқ карточка ишлаб олди.

Мазкур ғалабадан кейин “Жубило Ивата” очколари сонини 7 тага етказиб, 10-ўринга чиқиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!