Легионерлар катта маош олиб, захира ўриндиғида ўтирибди!
Англия футболининг ёрқин намояндаси Алан Ширер клубларга келаётган легионерларнинг аксарияти талабга жавоб бермаслигини очиқ айтди.
- Англия премьер-лигасида легионерларга чеклов йўқ. Аутсайдер жамоалар хорижлик футболчиларни таклиф қилишда кўп хатога йўл қўймоқда. Улар ўз тарбияланувчиларидан кўра, чет элликларни катта пулга олиб келади. Кўпинча, улар захирага ўтириб қолади ва ўйнамай юқори маош олаверади.
Катта клублар эса, трансфер қилинаётган ёш легионерлар премьер-лигадаги курашга тайёр эмаслигини инобатга олмайди. Мисол учун, Тимо Вернер ва Кристиан Пулишичда шундай бўлди. “Челси” мухлислари уларга катта ишонч билдирганди. Бунақа мисоллар жуда кўп. “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал”ни ҳам кўрсатиш мумкин.
Менга “Вест Хэм”, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль”нинг усули ёқади. Улар олинадиган футболчини синчиклаб ўрганади, маълумот тўплайди, легионерларнинг нафақат клубга, балки чемпионатга мослашишини ҳам инобатга олади, - деди Алан Ширер.
Фикрлар