Легионерларимиз. Бугун Амонов жамоаси навбатдаги ўйинни ўтказади

Бугун Эрон Премьер-лигаси 19-тури учрашувлари давом эттирилади.

Легионеримиз Азиз Амонов ҳаракат қилаётган "Истиқлол" клуби ўз майдонида ўйин ўтказади. Пойтахтликларга "Могҳавемат" жамоаси рақиблик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олиши режалаштирилган.

Мазкур беллашув олдидан "Истиқлол" 44 очко тўплаган ҳолда, пешқадамлик қилаётган бўлса, Шероз клуби 14 очко билан 14-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!