Легионерларимиз. Бугун Гейнрих ва Пардаевларнинг жамоалари ўйнашади

Бугун хорижда тўп сурадиган легионерларимиздан Баҳодир Пардаев фаолият юритадиган “Бучеон” жамоаси Корея ФА кубоги 1/16 финалида “Чонбук Моторс” клуби меҳмони бўлади.

Қозоғистоннинг “Атирау” клубида фаолиятини давом эттираётган Шавкат Саломов бугун Қозоғистон кубоги 1/8 финали доирасида “Киран” клубига қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси – Александр Гейнрих тўп сурадиган “Ордабаси” клуби эса “Қизилжар ” жамоасига қарши сафарда баҳс юритади.

11.00 “Чонбук Моторс” – “Бучеон”(Баҳодир Пардев)

13.00 “Киран” – “Атирау”(Шавкат Саломов)

 15.00 “Қизилжар” – “Ордабаси”(Алелсандр Генрих)

Мазкур ўйинларнинг натижасини SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!