Легионерларимиз: Бугун Ҳамдамов жамоаси муҳим ўйинда майдонга тушади

Бугун Қатар Юлдузлар Лигаси 20-тур ўйинлари давом эттирилади.  

Легионеримиз Достон Ҳамдамов ҳаракат қилаётган "Ал-Сайлия" жамоаси ўз майдонида "Қатар СК" клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да старт олади. 

Маълумот учун, "Ал-Сайлия" айни дамда 11 очко билан турнир жадвалида сўнгги поғонада бормоқда. 22 очкога эга "Қатар СК" эса 8-ўринда жойлайшган. Чемпионат якунланишига 4та тур қолди. Агар "Ал-Сайлия" мусобақада қолишни истаса, қолган ўйинларда ғалаба қозонишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!