Легионерларимиз. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси ўйнайди

Қозоғистон чемпионати. Бугун легионерларимиз Бобир Абдихолиқов ва Шаҳбоз Умаров ҳаракат қиладиган Шимкентнинг "Ордабаси" жамоаси сафарда "Мактаарал" билан куч синашади. Учрашув 20:00да старт олади.

БАА Про лигасининг 26-турида Азиз  Ғаниев ўйнаётган "Шабаб Ал-Аҳли" ўз уйи, "Ал-Рашид" стадионида "Аджман" клубини қабул қилади. Учрашув 20:35да старт олади. Маълумот учун Дубай клуби муддатидан аввал  чемпионликни расмийлаштирди.

РПЛ. Бугун Россия премьер-лигасининг 27-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Улардан бирида легионеримиз Ҳожимат Эркинов жамоаси "ЦСКА" майдонига сафар қилади. Мазкур ўйин 21:00да старт олади. 

А Серия. Италия А Сериясининг 35-турида Ўзбекистон МТЖ сардори ҳаракат қилаётган "Специя" ўз уйида "Милан"ни қабул қилади. Учрашув соат 21:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!