Легионерларимиз. Бугун Шерзод Темиров жамоаси Эрон чемпионатида янги мавсумдаги илк ўйинини ўтказади

Бугун Эрон чемпионатида 1-тур учрашувлари давом эттирилади. Унда ҳамюртимиз Шерзод Темиров тўп тепадиган "Персеполис" жамоаси ўз ўйинини ўтказади.

Теҳрон клуби сафарда "Зоб-Аҳан" клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 19:30да старт олади. 

Маълумот ўрнида, "Персеполис" ўтган мавсум турнир жадвалида 63 очко билан 2-ўринни эгаллаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!