Легионерларимиз жамоасида ўзгариш бўлади

Вагиз Галиулин ва Бобир Давлатов тўп тепаётган “Нефтехимик” клуби раҳбарияти бош мураббий Юрий Уткульбаевни ишдан олишга қарор қилди.

Таъкидлаш жоизки, жамоа олдига премьер-лигага йўлланма олиш вазифаси қўйилган. Чемпионатни яхши бошлаган жамоа таътилга чиқишдан олдин еттита учрашувдан кетма-кет олтитасида мағлубиятга учради ва мусобақа жадвалида етакчилар сафидан чиқиб кетди.

Ҳозирча, клуб раҳбарияти “Динамо”нинг собиқ мураббийи Кирилл Новиков, “Текстильшик”ни бошқараётган  Сергей Павлов ва “Томь”нинг катта мураббийи Владимир Казаков номзодларини ўрганиб чиқмоқда.

“Нефтехимик” сардори Вагиз Галиулин жорий мавсумда 16 та учрашувда иштирок этиб, учта гол урди. Жамоа сафига кечроқ қўшилган ёш ярим ҳимоячи Бобир Давлатов эса, ҳозирча 13 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!