Легионерларимиз келажагига ойдинлик киритиб олиши керак. Шартнома тугамоқда...

Чимкентнинг “Ордабаси” жамоаси узоқ йиллик тарихида илк бор Қозоғистон чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди.

Беларуслик мутахассис Александр Седнев бошқарувидаги жамоа мавсум давомида 26 та учрашувдан 18 тасида зафар қучди, тўрт мартадан дуранг ва мағлубият қайд этиб, энг кўп – 58 очко жамғарди.

64565cd3cee95

“Ордабаси” Премьер-лигадаги 14 жамоа ичида энг кўп – 48 та гол урган ва энг кам – 21 та тўп ўтказган жамоа бўлди.

Табиийки ҳар қандай жамоанинг чемпионатдаги иштироки таркибдаги футболчилар савияси, маҳорати, ўйинига боғлиқ. Ана шу маънода, чимкентликлар жуда яхши жамоа шакллантира олди.

Александр Седнев жамоага маҳаллий ўйинчилардан ташқари Осиё, Европа, Жанубий Америка, Африкадан, хусусан, Ўзбекистон, Украина, Беларусь, Сербия, Гвинея-Бисау, Хорватия, Бразилия ва Сенегал давлатларидан легионерларни жалб қилди.

Қозоқ футболи фахрийларидан Булат Есмагамбетов “Ордабаси” таркиби, қайси ўйинчиларни олиб қолиш муҳимлиги ва келаси мавсум бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Чемпион бўлиш қийин, бироқ чемпионликни ҳимоя қилиш ундан ҳам оғир. Энди “Ордабаси” ҳар бир позицияни кучайтиришга эътибор қаратади, деб ўйлайман. Бу жамоа якунланган чемпионатда ҳаммадан кўп гол урди ва энг кам тўп ўтказди. Келаси йили жамоага янада қийин бўлади.

“Ордабаси” Европа Чемпионлар лигаси ва ички мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриши керак. Қозоғистон футболида кўп нарса бюджетга боғлиқ бўлади. Ҳар қандай яхши ўйинчи яхшигина пул туради. Ғалаба қозонишни яхши кўрадиган ўйинчилар кўп, уларни топиш қийин эмас. Лекин ютқазишни ёмон кўрадиган ижрочиларни топиш анча оғир масала.

Жамоа мавсум давомида кўп ўйин ўтказган асосий таркибни ўйинчиларини сақлаб қолса керак. Клубни асосан кам ўйнаганлар ҳамда асосий таркиб вакилларига рақобатда ютқазганлар тарк этади.

Биринчи навбатда, маҳаллий тажрибали ўйинчилар – Тагиберген, Исломхон, Евранов, Жаксиликовни жамоада олиб қолиш керак. Легионерлардан украиналик Артём Бесединни ажратиб кўрсатиш мумкин. Лекин биринчи ўринда Бобур Абдухолиқовни сақлаб қолиш шарт. У муҳим голларни урди.

Икки нафар яхши дарвозабон – Бекхан Шайзада ва Муҳаммаджон Сейсенни  ҳам олиб қолган маъқул, - деди Булат Есмагамбетов.

Чемпионлик мавсумида Бобур Абдухолиқов “Ордабаси” сафида Премьер-лиганинг барча 26 та учрашувида қатнашган ягона футболчи бўлди. Легионеримиз рақиблар дарвозасига еттита гол уриб, жамоадошларига тўртта голли пас узатди.

Шаҳбоз Умаров эса, 22 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

1698089122_ordabasy-chempion-kazahstana (1)

Таъкидлаш жоизки, ҳар икки ўзбек легионерининг “Ордабаси” клуби билан тузган шартномаси шу йилнинг 21 декабрь куни якунланади.  

Эслатиб ўтамиз, энди “Ордабаси” мавсумнинг сўнгги ўйини – 4 ноябрь куни бўладиган Қозоғистон кубоги финалида “Тобол” жамоаси билан рақобатлашади.  

Файзуллаев учун қийинчиликлар энди бошланади!

Шомуродов қани?

Ана холос: Файзуллаев тез орада ЦСКАдан кетиши мумкин...

Файзуллаев ЦСКА енгилмас рақибни қандай ютганини сирини айтди

"Барса"да ўйнаган футболчи Файзуллаевга баҳо берди

Шомуродовнинг ишлари яхши томонга ўзгарди

Раньери муҳим ўйин олдидан Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!