Легионерларимиз. Виталий Денисов
Ads

Якунланган мавсум Россия чемпионлигини қўлга киритган Москванинг “Локомотив” клубини мавсумлар оралиғида етти нафар футболчи тарк этиши мумкин.

Рус ОАВлари тарқатган хабарга кўра ушбу футболчилар орасида ҳамюртимиз Виталий Денисов ҳам бор. Ўзбекистонлик футболчидан ташқари шунингдек Тарас Михалик, Неманья Пейчинович ва Эдер Маседулар ҳам “темирйўлчилар” сафидан кетишни режалаштиришган.

Бундан ташқари Ари, Дмитрий Тарасов ва Алан Касаевларнинг ҳам жамоадаги тақдири сўроқ остида қолмоқда.