Легионерларимиз. Зотеев 3 ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтди
Бугун Жанубий Корея К2 Лигасида 25-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Олег Зотеев тўп тепадиган "Чоннам" жамоаси ўз майдонида "Тэджон Ситизен"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Эътиборлиси, жароҳатидан фориғ бўлган Зотеев 3 ойлик танаффусдан сўнг, бугун илк марта майдонга тушди.
У сўнгги бор 26 июлда "Геонгнам"га қарши учрашувда майдонга тушган ва айнан ўша баҳсда жароҳат олган эди. 31 ёшли ҳамюртимиз бугунги беллашувни асосий таркибда бошлади ва 65-дақиқада захирага олинди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг, "Чоннам" ҳисобидаги очколар сони 36 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар