Лэмпард Абрамовичдан юриш кутмоқда

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард лондонликлар бошқарувида узоқ вақт қолишни режалаштирмоқда.

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси мураббийлик фаолиятини 2018 йил май ойида "Дерби Каунти"да бошлаганидан сўнг, 2019 йил июль ойида "кўклар" бош мураббийи этиб тайинланди.

Лэмпарднинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 18 ойдан сўнг якунига етади, бироқ мутахассис "Челси"да узоқ вақт қолмоқчи.

Ўтган ёзги трансфер ойнаси вақтида 275 миллион евроли харидларни амалга оширган "Челси" 10 турдан сўнг, турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!