Лэмпард: Мени уни “Челси”да ўйнатмайман
Фрэнк Лэмпард жамоаси ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко ёзда “Вест Хэм”га кўчиб ўтадиган бўлди.
“Челси” ижарадан қайтадиган 25 ёшли франциялик футболчига асосий таркибдан жой бермаслигини маълум қилди. Унинг тахминий нархи 20 миллион фунтни ташкил қилмоқда.
Маълумотларга қараганда, Бакайокога Италия ва Испаниянинг ўртамиёна жамоаларидан ҳам қизиқишлар бор. Бироқ, футболчи учун Лондонда қолиб, “Вест Хэм”да ўйнаш қулайроқ.
Фикрлар