Лэмпардга сўнгги имкон

“Челси” раҳбарияти жамоа ўйинини шакллантира олмаётган Фрэнк Лэмпардга вазиятни ўнглаш учун охирги муҳлатни берди.

Клуб ёзги трансферлар вақтида катта харажат қилганига қарамай, жамоа кўзланган мақсадларга эриша олмаяпти. Шу боис, Лэмпардга 10 январь куни Англия лигаси кубогида “Морекамба” ва 15 январь куни Англия премьер-лигасида “Фулхэм”га қарши бўладиган учрашувларда ғалаба қозониш шарти қўйилди.

Шунингдек, жамоанинг айрим етакчи футболчилариЛэмпарднинг тактик схемаларидан норози бўлмоқда. Улар бош мураббийдан жамоа ўйинини қайта шакллантиришни сўрамоқда.

Айни пайтда, “Челси”да Лэмпарднинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар орасида Томас Тухель ва Андрей Шевченконинг имконияти юқори баҳоланяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар