Леонарду Жардим: Лигада қолишимизга ишонаман
"Монако" клуби бош мураббийи Леонарду Жардим кеча Франция чемпионатининг 36-турида “Ним”га (1:0) имконият бой берилгач ўз фикрларини билдириб ўтди.
Маълумот учун, ушбу мағлубиятдан сўнг монаколиклар хавфли зонага янада яқин келиб қолишди. “Монако” ҳисобида 33 очко билан 17-ўринни эгаллаб турган бўлса, лигадан тушиб кетиш хавфи бўлган 18-ўринда бораётган “Кан” ҳисобида ҳам худди шунча очко бор.
“Бизда ҳеч қандай ваҳима йўқ. Биз курашда давом этамиз ва Лигада қолишимизга ишонамиз. Кейинги турда “Амьен”га қарши бўладиган баҳс биз учун ҳал қилувчи ўйин бўлади. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади. Бизда мавсумни қутқариб қолиш учун яна 2та ўйин бор. Бу ўйинлар биз учун жуда қийин бўлади деб ўйлайман”, - дейди Жардим.
Фикрлар