Лерой Сане машғулотларни бошлаб юборди
“Манчестер Сити” клуби вингери Лерой Сане жароҳатидан фориғ бўлди ва машғулотларга киришди.
“Шаҳарликлар” расмий твиттери германиялик футболчининг шуғулланаётган суратларини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Сане ўтган йилнинг август ойида тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. Шундан буён у даволанишда бўлди.
Фикрлар